Тартибсиз парковка учун жарима, Бухорога сайёҳлардан тушган тушум ва ҳибсга олинган Ҳумансънинг собиқ топ-менежери — 21 октябр дайжести
Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар ва ҳодисалар, ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.

Микромолия ташкилотларига исломий молия хизматлари кўрсатишга рухсат берилди
Янги тартибга кўра, мазкур ташкилотлар «Микромолия ташкилотлари ва ломбарлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисида»ги низом доирасига киритилди. Шу билан бирга, уларга исломий молиянинг бир қатор хизмат турларини амалга ошириш huquqi berildi. Хусусан, исломий ижара, муробаха (насия савдога асосланган молиялаш), музораба (фойдани тақсимлаш асосидаги шериклик), мушорака (фойда ва зарарни бўлиш асосидаги шериклик) ҳамда салам (олдиндан тўлов асосидаги молиялаш) хизматларини кўрсатиш мумкин бўлади.
Қарорда ташкилотлар фаолиятидаги захира фондларини шакллантириш, активлар сифатини баҳолаш ва «умидсиз» қарзларни ҳисобдан чиқариш тартиблари ҳам аниқ белгилаб берилган. Шунингдек, капиталнинг етарлилик коеффициенти жами хусусий капиталнинг активларга нисбати орқали ҳисобланади ва у 10 фоиздан кам бўлмаслиги шарт.
Низомга мувофиқ, бир қарздор ёки ўзаро боғлиқ қарздорлар гуруҳига тўғри келадиган таваккалчилик ташкилот капиталининг 25 фоизидан, барча йирик таваккалчиликлар йиғиндиси эса 5 баробаридан ошмаслиги лозим.
Бухорода сайёҳлардан бир ойда қанча тушум тушгани маълум бўлди
Сўнгги бир ойда Бухорода туристлар ташрифи сезиларли ўсиб, хизматлардан тушган даромад 155 миллион доллардан oshib ketdi. Бухоро вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, 2025 йил 5 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда вилоятда туризм фаолияти сезиларли даражада ўсган. Шу муддатда Бухорога жами 1 миллион 224,2 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўпдир.
Сайёҳлардан 570,8 минг нафари хорижий, 653,4 минг нафари эса маҳаллий бўлган. Хорижлик меҳмонлар сони 1,6 баробарга, ички сайёҳларники эса 1,5 баробарга ошган. Мутахассислар бу ўсишни шаҳарда ўтказилган Халқаро замонавий санъат биенналеси билан боғламоқда.
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари 15 кунга ёпилади
30 октябрдан 14 ноябргача Самарқандга кириш йўллари вақтинча ёпилади. Бу чора УНЕСCО Бош конференсиясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан жорий этилгани ҳақида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ma’lum qildi.
Маълумотга кўра, бу кунларда шаҳарга транзит тарзда кираётган транспорт воситалари учун махсус айланма йўналишлар ишлаб чиқилган. Ҳайдовчиларга айланма йўллар харитаси акс этган ҚР кодли флаерлар тарқатилади.
Ички ишлар вазирлиги аҳоли ва меҳмонларга мурожаат қилиб, Самарқандга сафаларни имкони бўлса бошқа кунларга кўчиришни сўради. «Бу чоралар халқаро анжуманни хавфсиз ва тартибли ўтказиш учун зарур», — дейилади расмий баёнотда.
Тошкентда тўловсиз ва тартибсиз парковка учун жарима жорий этиш таклиф қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги тўловсиз ва тартибсиз парковка учун жарима жорий этишни таклиф қилмоқда. Тақдимотда Шота Руставели кўчасидаги мисолда тўловсиз тўхташ, тартибсизлик ва жарима майдончаларининг етишмаслиги муаммолари қайд этилди. Ҳокимлик бу ҳолатни бартараф этиш учун янги жарима майдончалари ташкил этиш ва пулли тўхташ жойларида тўловни амалга оширмаган ҳайдовчиларга жарима белгилашни rejalashtirmoqda.
Амалдаги қонунчиликда тўловсиз парковка учун жавобгарлик ҳали белгиланмаган, бироқ блогер Кирилл Алтман маълумотига кўра, яқин келажакда бундай ҳайдовчиларга 2 БҲМ (824 минг сўм) миқдорида жарима жорий этилиши мумкин. Ҳозирда Пойтахт Паркинг тизими 6 та марказий кўчада ишламоқда ва йил охиригача 13 мингдан ортиқ тўхташ жойини ўз ичига олиши кутилмоқда
Ҳумансънинг собиқ топ-менежери Беҳзод Ботиров ҳибсга олинди
ПайWай тўлов ташкилоти ҳаммуассиси ва кузатув кенгаши аъзоси Беҳзод Ботиров Ўзбекистонда қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Спот хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳуманс гуруҳига тегишли УПай тўлов ташкилотининг 6,5 йилдан ортиқ вақт давомида бош директори лавозимида ишлаган ва илгари Ҳуманс топ-менежери бўлган Ботиров 4 июл куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди қарори билан ҳибсга олинган. У Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари — «қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш»ни бузганликда айбланмоқда.
«Суд унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллади. Сентябр ойида суд «терговдан яшириш ва далилларни йўқ қилиш хавфи борлиги»ни асос қилиб, ҳибсга олиш муддатини 2026 йилнинг февралигача узайтирди. Тадбиркорга 7 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин», - дейилади хабарда.




