Logo

Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Bugun 12:341 daqiqa

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик шоҳ кўчасида 13-июлгача транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади © Ijtimoiy tarmoqlar

Йўл инфратузилмасини яхшилаш, транспорт оқимини тартибга солиш ҳамда жамоат транспорти ҳаракати учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Мустақиллик шоҳ кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 2026-йил 2-июл соат 01:00 дан 13-июл соат 06:00 га қадар Мустақиллик шоҳ кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчасигача бўлган йўналишидаги қатнов қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қурилиш ишлари давомида тирбандликларнинг олдини олиш ва транспорт оқимини тартибга солиш мақсадида йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмида вазиятдан келиб чиқиб, вақти-вақти билан икки томонлама ҳаракат ташкил этилиши мумкин.

Масъуллар ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштиришни тавсия қилди.

photo_2026-07-02_12-37-11


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда пиёдалар учун янги хавфсизлик тизими синов тариқасида жорий  этилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid

Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади | Vaqt.uz