add

«Анорбанк» назорат пакети хорижий инвесторга ўтди

Bugun 16:093351 daqiqa

Ўзбекистондаги хусусий банклардан бири — «Анорбанк»да асосий акциядор алмашди: банк акцияларининг назорат пакети Нидерландияда рўйхатдан ўтган компания ихтиёрига ўтди.

«Анорбанк» назорат пакети хорижий инвесторга ўтди

Ўзбекистондаги хусусий банклардан бири “Анорбанк”нинг асосий акциядори ўзгарди. Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинишича, Қаҳрамонжон Олимжоновнинг банкдаги улуши 99,38 фоиздан 49,38 фоизгача қисқарган

Олимовга тегишли 50 фоиз акциялар Нидерландияда рўйхатдан ўтган Bekamin B.V. компанияси ҳисобига ўтди. Шу тариқа эндиликда банк акцияларининг назорат пакетига Нидерландия компанияси эгалик қилади. 

«Хорижий инвестор — Bekamin B.V. улушли инвестицияларни бошқариш ва институционал инвесторлар билан ишлашга ихтисослашган компаниядир. “Анорбанк” акцияларини сотиб олиш у учун стратегик аҳамиятга эга», — деб ёзади банк матбуот хизмати. 

III чорак якунларига кўра, банклар фаоллиги рейтингида “Анорбанк” 6 ўринни эгаллаган. 9 ойда банкнинг соф фойдаси 236 млрд сўмни ташкил қилди. 

Аввалроқ Қаҳрамонжон Олимов Париж марказида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ва товон пули тўлангач озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинчалик бу ҳолат саҳналаштирилгани гумон қилинганди.

Teglar

Fozil Qambarov

Fozil QambarovMaqolalar soni: 13

Barchasi

Mavzuga oid