Аср бошидан буён Ўзбекистонда темирйўл йўловчилари сони қандай ўзгарди?

Bugun 16:101 daqiqa

Ўзбекистонда 2025 йилда темирйўл транспорти йўловчиларининг кўрсаткичи 2000 йилга нисбатан пасайган.

Аср бошидан буён Ўзбекистонда темирйўл йўловчилари сони қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда 2025 йил давомида темирйўл транспортида 10,5 миллион йўловчи ташилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Мазкур кўрсаткич 2000 йилга нисбатан қарийб 4,1 миллион йўловчига камайган.

Статистик маълумотларга кўра, 2000 йилда темирйўл орқали 14,6 миллион йўловчи ташилган. Кейинги йиллардаги кўрсаткич:

2005 йил — 15,1 млн нафар;

2010 йил — 14,5 млн нафар;

2015 йил — 20,1 млн нафар;

2020 йил — 6,2 млн нафар;

2021 йил — 7,9 млн нафар;

2022 йил — 9 млн нафар;

2023 йил — 9,6 млн нафар;

2024 йил — 9,8 млн нафар;

2025 йилга келиб бу кўрсаткич 10,5 миллионга етди. Бу сўнгги йилларда темирйўл транспортига бўлган талаб аста-секин ортиб бораётганини кўрсатади. Мутахассислар буни инфратузилманинг ривожланиши ва янги йўналишлар очилиши билан изоҳламоқда.

Шу билан бирга, 2026 йил 27 мартдан «Афросиёб» юқори тезликдаги электропоездлари янги йўналишда ҳаракатланади. Шунингдек, Тошкент—Хива йўналишидаги «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди 2 майдан қатнови йўлга қўйилади.

Teglar

Mavzuga oid