Дам олиш кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Bugun 16:471 daqiqa

Май ойининг биринчи кунларида Ўзбекистонда баҳорий об-ҳаво сақланиб, кўп ҳудудларда ёмғир ва шамол кузатилиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Май ойининг дастлабки кунларида Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълумотларга кўра, дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти шимолида ёғингарчилик кутилмайди.

Бухоро вилоятида ва Навоий вилояти жанубида асосий ёмғирлар бугун ёғади, 2-3 май кунлари эса фақат айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

1 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Жума куни кундузи ҳаво ҳарорати асосан +27...+30 даража, дам олиш кунлари эса +22...+25 даража бўлади. Шимоли-ғарбий ҳудудларда бугун энг салқин кун +20...+23 даража атрофида бўлиши кутилмоқда, якшанба кунига бориб эса ҳаво ҳарорати +27...+30 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 1-3 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +28...+30 даража бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари +13...+15 даража, кундуз кунлари +22...+24 даража бўлади.

1-2 май кунлари шамол тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши, бугун кундузи шаҳарнинг айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid