Дунё бўлинаётган пайт: Ўзбекистон қандай йўл танлаши керак?

19.02.2026 | 18:032 daqiqa

Дунёда кучлар мувозанати ўзгаряпти. Иттифоқлар парчаланмоқда, янги рақобатлар авж олмоқда. Бу жараёнлар Ўзбекистон иқтисодиёти, иш ўринлари ва оддий одамлар ҳаётига қандай таъсир қилади? Янги дунё тартиботида мамлакатимиз қайси йўлни танлаши керак?



Сўнгги йилларда дунёдаги сиёсий ва иқтисодий манзара кескин ўзгарди. Кеча яқин шерик бўлган давлатлар бугун бир-бирига рақиб ёки аксинча иттифоқчига айланмоқда. Янги иттифоқлар тузиляпти, эски келишувлар парчаланяпти. Катта давлатлар ўртасидаги рақобат нафақат дипломатияда, балки урушлар, санкциялар ва энергия бозори орқали ҳам намоён бўлмоқда. Бу жараёнлар ҳар бир мамлакатни, ҳатто оддий одамнинг кундалик ҳаётини ҳам бевосита таъсир остига қўймоқда.

Бугун АҚШ, Хитой ва Россия ўртасидаги рақобат глобал тизимни қайта шакллантирмоқда. Украина уруши, Ғазо можароси ва бошқа қарама-қаршиликлар бутун дунёда хавфсизлик ҳиссини сусайтирди. Энергия нархлари ошиб, бозорлар беқарорлашди. Миграция кучайди. Иш ўринлари ва нарх-наво масаласи ҳар бир хонадонда муҳокама қилинадиган мавзуга айланди.

Халқаро тизимни тартибга солишга масъул деб қаралган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эса кўп ҳолларда таъсирсиз кўринмоқда. Бу эса дунёда янги тартиб шаклланяптими, деган саволни янада долзарб қилади.

Албатта, бу ўзгаришлардан Ўзбекистон ҳам четда эмас. Энергия нархи, экспорт бозорлари, меҳнат миграцияси, миллий валюта барқарорлиги — барчаси ташқи жараёнлар билан боғлиқ. Хўш, дунёдаги бу ўзгаришлар мамлакат ва ўзбекистонликлар ҳаётига қандай таъсир қилади? Қайси йўл тўғри? Қандай қарорлар келажакни белгилайди? Ўзбекистон учун яқин йиллардаги реал хавф қайси томондан келиши мумкин?

«Фикр вақти»нинг навбатдаги сонида айни шу саволларга жавоб изладик. Дастур меҳмонлари — иқтисодчи Баҳодир Ғаниев ва сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.

 

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 73

Barchasi

Mavzuga oid