Logo

ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея кутилмаганда ЖАРга ютқазиб қўйди, Мексикада 100 фоизлик кўрсаткич

Bugun 08:051 daqiqa

Иккинчи йўлланмани африкаликларга топширган корейслар энди қолган гуруҳлардаги 3-ўрин эгаларининг натижаларини кутади.

ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея кутилмаганда ЖАРга ютқазиб қўйди, Мексикада 100 фоизлик кўрсаткич

Жаҳон чемпионатида А гуруҳида ҳам сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди.

Муюдатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилган Мексика (9) Чехияни (1) йирик ҳисобда мағлуб этиб, 100 фоизлик натижа билан плей-оффга чиқди.

Жанубий Корея (3) кутилмаганда ЖАРга (4) ютқазиб, иккинчи йўлланмани рақибга африкаликларга топширди. Энди корейслар энг яхши 3-ўрин эгалари қаторига кириш учун қолган гуруҳлардаги натижаларни кутишади.

Осиё жамоасининг мағлубияти Б гуруҳида 3-ўринни эгаллаган Босния ва Ҳерцеговинага (4) плей-офф йўлланмасини келтирди. Яъни боснияликлар энди энг яхши 3-ўрин эгалари қаторига кириши аниқ.

ЖЧ-2026. А гуруҳи. 3-тур. 24 июн
ЖАР — Жанубий Корея 1:0
Гол:
Масеко (63).
ЖАР — Уилямс, Мудау, Окон, Мбокази, Модиба, Мбатҳа, Ситоле, Масеко (Райнерс, 75), Мофокенг (Адамс, 80), Апполис (Мореми, 62), Макгопа.
Жанубий Корея — Ким Синн Гю, Ли Ҳон Беом, Ким Мин Чже (Парк Жин Сеоб, 66), Ли Ҳюн Гук, Сеул Юнг Ву, Син Ҳо Бэк (Ким Жин Гю, 46), Ҳван Ин Бом, Ли Таэ Сок (Кастроп, 46), Ли Канг Ин, Ҳван Ҳи Чан (Сон Ҳён Мин, 46), О Ҳён Гю (Чо Ҳе Сон, 74).
Огоҳлантиришлар: Модиба (73), Чо Ҳе Сон (79).

Чехия — Мексика 0:3
Голлар:
Чавес (55), Кинонес (61), Фигалдо (90+4).
Чехия — Ковар, Холеш (Соучек 64, Сойка 87), Ҳранац, Крейчий, Цоуфал, Черв (Хори, 87), Садилек, Дудера, Шулц, Висински (Провод, 56), Гложек (Шик, 64).
Мексика — Ранхел (Очоа, 78), Санчес, Монтес, Фернандес, Чавес (Галярдо, 78), Мора (Фигалдо, 72), Алварес, Ромо (Варгас, 63), Алварадо, Кинонес, Айяла (С.Хименес, 63).
Огоҳлантириш: Алварес (64).

Россия - Украина уруши

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026

ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.

Mavzuga oid