Путин фуқаролиги йўқ шахсларни ҳам фронтга ташлаяпти

07.07.2025 | 21:301 daqiqa

Россия президенти Владимир Путин фуқароликка эга бўлмаган шахсларга Россия Қуролли Кучларида шартнома асосида хизмат қилиш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади. Мазкур ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Путин фуқаролиги йўқ шахсларни ҳам фронтга ташлаяпти
Янги қонун «Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Федерал қонунга ўзгартишлар киритган ҳолда, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия армиясида ва бошқа ҳарбий тузилмаларда шартнома асосида хизмат қилиш имкониятини тақдим этади. Россиянинг «Интерфакс» агентлиги ёзишича, бу ташаббус контракт асосида хизмат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини кенгайтиришни кўзда тутади. Қонуннинг амалга жорий этилиши Россия армияси сафларини тўлдиришда янги манбаларни жалб этишга йўналтирилган.

Teglar

Mavzuga oid