add

Қаршига Хитойдан 43 та автобус олиб келинди

Kecha 19:451 daqiqa

Келтирилган янги автобуслар тўрт йўналишда иш бошлайди. Қарши шаҳрида жамоат транспорти қамрови сезиларли кенгайиши кутилмоқда.

Қаршига Хитойдан 43 та автобус олиб келинди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри жамоат транспорти парки Хитойда ишлаб чиқарилган 43 та янги автобус билан тўлдирилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, автобуслар тадбиркорлар томонидан инвестиция маблағлари ҳамда банк кредитлари ҳисобидан олиб келинган. Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион 300 минг АҚШ долларини ташкил этади. Келтирилган автобусларнинг 37 таси Yutong, 6 таси эса Asiastar русумига мансуб.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, янги автобуслар Қарши шаҳри учун тасдиқланган транспорт бош режаси асосида белгиланган тўртта йўналишга жойлаштирилмоқда. Бу орқали шаҳарда жамоат транспорти ҳаракати янада тизимли йўлга қўйилади.

Натижада Қарши шаҳрида брутто-шартнома тизимида фаолият юритаётган автобус йўналишлари сони 12 тага, ушбу йўналишларда ҳаракатланадиган автобуслар сони эса 139 тага етади. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу автопарк бир кунда 150 минг нафарга яқин аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Қайд этилишича, янги автобуслар совитиш ва иситиш тизимлари, бекатлар ҳақида овозли эълонлар, электрон тўлов имконияти ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар учун махсус мосламалар билан жиҳозланган. Бу эса йўловчилар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади.

Шунингдек, 2026 йилда беш нафар ташаббускор тадбиркор томонидан яна 100 та замонавий автобус харид қилиниши режалаштирилган. Улар Қарши шаҳридаги тўққизта янги брутто-шартнома йўналишларига жойлаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid