
Стартаплар учун 2 млн долларлик танловлар ғолиби аниқланди
Ўтган ҳафта Ўзбекистонда стартаплар учун йилнинг энг муҳим иккита танлови — President Tech Award 2025 ва Digital Startup Awards учун ғолиблар эълон қилинди.

13 декабр куни Ўзбекистонда стартаплар учун йилнинг энг муҳим иккита танлови — President Tech Award 2025 ва Digital Startup Awards учун ғолиблар эълон қилинди.
President Tech Award 5 та йўналиш бўйича 15 та ғолиб аниқланди ва умумий 1 млн доллар мукофот пули берилди. Ғолиблар қуйидагича бўлди:
Сунъий интеллект технологиялари йўналишида:
1. MoliyAI — 100 минг доллар;
2. NavAI — 50 минг доллар;
3. Lexora — 30 минг доллар.
Ижтимоий йўналишда:
1. Femmy — 100 минг доллар;
2. Handex — 50 минг доллар;
3. D-Clinics — 30 минг доллар.
Micro-SaaS ва AdTech соҳасидаги рақамли технологиялар:
1. Romchi — 100 минг доллар;
2. Tingla AI — 50 минг доллар;
3. Quvur — 30 минг доллар.
Компютер ва мобил ўйин дастурлари:
1. Through the never — 100 минг доллар;
2. Spring Break — 50 минг доллар;
3. Mara — 30 минг доллар.
Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар:
1. KarmonAI — 100 минг доллар;
2. 1Way — 50 минг доллар;
3. Robosell — 30 минг доллар;
Digital Startup Awards танлови эса халқаро даражада бўлиб ўтди. Унда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбойжон, Гуржистон, Туркманистон ва Мўғулистондан стартап-лойиҳалар иштирок этди. Ўзбекистон стартаплари эса Best Startup Project йўналишида қатнашди.
Танловда инвестиция олган стартаплар:
AVM.AI (Қозоғистон) — 50 минг доллар;
Avto-time (Қозоғистон) — 25 минг доллар;
Clario (Қозоғистон) — 50 минг доллар;
Epsilon3.ai (Тожикистон) — 25 минг доллар;
Layf (Арманистон) — 50 минг доллар;
Moon AI (Қозоғистон) — 50 минг доллар;
Oneplace.HR (Мўғулистон) — 50 минг доллар;
Porte Tech (Қозоғистон) — 50 минг доллар;
Recepta (Озарбойжон) — 50 минг доллар;
Robospark (Қозоғистон) — 50 минг доллар;
Rosta (Қозоғистон) — 25 минг доллар;
Smarthub (Тожикистон) — 50 минг доллар;
Бундан ташқари, Best Startup Project йўналишида ҳам ғолиблар маълум бўлди:
1-ўрин — 40 минг доллар, Multicode (Қозоғистон)
Соҳа: SaaS
Тавсиф: Темирйўл вагонлари операторлари учун операцион жараёнларни оптималлаштирувчи СИ асосидаги B2B SaaS платформа.
Асосчи: Анвар Сарсембинов
2-ўрин — 25 минг доллар, HGT (Ўзбекистон)
Соҳа: GovTech
Тавсиф: Коммунал хизматлар соҳасини рақамлаштириш ва хавфсиз, қулай тўлов тизимини ишлаб чиқишга қаратилган технологик стартап.
Асосчи: Алишер Тожиев
3-ўрин — 15 минг доллар, Telagri (Гуржистон)
Соҳа: ФинТех
Тавсиф: Фермер хўжаликлари маълумотларини молиявий кўрсаткичларга айлантириш орқали қишлоқ хўжалиги кредитлари хавфини камайтирувчи платформа.
Асосчи: Иракли Чикава
Энг яхши аёллар стартапи — 10 минг доллар MamaSpace (Қирғизистон)
Соҳа: МедТех
Тавсиф: Оналар саломатлиги бўйича эксперт ёрдами ва СИ асосидаги ишончли тавсияларни тақдим этувчи платформа.
Асосчи: Гулназа Халбамбетова






