add

Тошкент 3 мингга яқин йўл ҳақи тўламаган йўловчи жаримага тортилди

Kecha 19:332311 daqiqa

Пойтахтда 10 кунлик текширувлар давомида чиптасиз юрган уч минг йўловчига маъмурий чоралар қўлланди.

Тошкент 3 мингга яқин йўл ҳақи тўламаган йўловчи жаримага тортилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақи тўловини назорат қилиш ишлари кучайтирилиши натижасида 3 мингга яқин йўловчи чиптасиз ҳаракатлангани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг 1–10 декабр кунлари 38 ва 46-сонли автобус йўналишларида назорат тадбирлари кучайтирилган тартибда ўтказилган. Ушбу йўналишлар пойтахтдаги энг серқатнов йўналишлардан бири ҳисобланади.

Текширувлар жараёнида автобусларда чиптасиз ҳаракатланган 2 966 нафар йўловчи аниқланган. Уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарима чоралари қўлланган.

Хусусан, айрим кунларда ўтказилган рейдлар давомида 238 нафар йўловчида йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик тўғрисида расмий ҳужжатлар тузилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, жамоат транспортида чиптасиз юриш ҳамда йўловчиларни чиптасиз ташиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бундай ҳолатларда йўловчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бири миқдорида — 41 200 сўм жарима белгиланган.

Эслатиб ўтилишича, Тошкент шаҳридаги автобусларда 2025 йил 1 январдан бошлаб нақд пул орқали тўлов қабул қилиш тўлиқ тўхтатилган. Ҳозирда йўл ҳақи фақат электрон тўлов воситалари орқали амалга оширилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid