Logo

Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори фаолияти қисман чекланди

Bugun 08:201 daqiqa

Бунга ёнғин хавфсизлиги талабларининг қатор бузилишлари аниқлангани сабаб бўлган. Бозор электр таъминотидан қисман узилган.

Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори фаолияти қисман чекланди © Videodan kadr

Тошкентнинг Бектемир туманида жойлашган «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнғин хавфсизлиги талабларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари аниқлангани сабабли қисман электр таъминотидан узилди ва фаолияти чекланди. Бу ҳақда 5 август куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, давлат ёнғин назорати текширувлари ортидан бозорда кўплаб қоидабузарликлар аниқланган.

Масъулларга кўра, аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, бозор ҳудудига электр таъминоти ва муассаса фаолияти қайта тиклаб берилади.

«Бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад — ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган электрдаги ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқароларимизнинг ҳаёти ҳамда мол-мулкини сақлаб қолишдан иборатдир», — дейилади ФВБ хабарида.

Шунингдек, бундай тадбирлар бутун Тошкент шаҳри ва республика бўйлаб кенг олиб борилиши маълум қилинган бўлиб, бошқарма барча фуқаролар ҳамда тадбиркорлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраган.

Teglar

Mavzuga oid