Водийдаги метан «заправкалар» 19-мартдан узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги водий вилоятларидаги метан «заправкалар» фаолияти босқичма-босқич тикланаётганлигини ва эртадан узлуксиз ишлай бошлашини маълум қилди.
© Foto: Vaqt.uzЭнергетика вазирлиги Фарғона водийсидаги метан «заправкалар» 19 мартдан бошлаб узлуксиз ишлай бошлашини маълум қилди.
Қайд этилишича, водий вилоятларидаги метан «заправкалар» фаолияти босқичма-босқич тикланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, совуқ ҳаво шароити сабаб 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб метан «заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилган эди.
Кейинчалик ҳарорат кўтарилиши билан чекловлар юмшатилди. 13 март кунидан бошлаб метан «заправкалар» фақат ижтимоий соҳа объектлари ҳамда жамоат транспортига хизмат кўрсатишига рухсат берилди.
14 мартдан эса «заправкалар» фаолияти босқичма-босқич тикланиб, дастлаб куннинг маълум соатларида ишлаш режими жорий этилди. Хусусан, улар 12:00 дан 16:00 гача фаолият юритди. 15—16 март кунлари иш вақти кенгайтирилиб, «заправкалар» 10:00 дан 16:00 гача хизмат кўрсатди. 17 март кунидан бошлаб республика бўйлаб метан «заправкалар» чекловсиз ишлаши эълон қилинди. Бироқ Фарғона водийсида иш вақти ҳудудий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимига қараб белгиланиши маълум қилганди.





