Octobank банкоматларини янгилайди
Octobank ўз банкоматларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ва хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича янги лойиҳага киришди. Бу борада банк Литванинг Penki kontinentai компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи BS/2 билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Келишув 28–29 май кунлари Тошкентда ўтган PLUS форуми доирасида имзоланди. Octobank номидан ҳужжатни Чакана савдо блоги раҳбари Рустам Рафиков, BS/2 номидан эса компания бош директори Идракас Дадашов имзолади. Ҳамкорлик уч йил давомида амалга оширилади.
Янги банкоматлар: кўпроқ функция, кўпроқ қулайлик
Ҳамкорлик доирасида Octobank банкоматлари тўлиқ янгиланади. Уларда фақат пул тарқатиш эмас, пул қабул қилиш функцияси ҳам бўлади. Мижозлар банкомат орқали:
Бу тизим хизмат кўрсатишни барқарор ва узлуксиз қилиб, банк учун ҳам, мижоз учун ҳам қулайлик яратади. Янги банкоматларда электрон қулфлар ва бир марталик пароллар орқали кириш имконияти жорий этилади. Бу қурилмаларни ноқонуний ишлатишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, BS/2 компанияси томонидан киберхавфсизликка оид ечимлар ҳам татбиқ этилади.
- ҳисоб рақамларини тўлдиради,
- турли хизматларга тўлов қилади,
- валюта айирбошлайди.
- Қурилмалардаги пул миқдори назорат қилинади,
- Қайси банкоматда пул етишмаётгани маълум бўлади,
- Техник хизмат кўрсатиш самаралилашади.

Реклама