Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида туғилиш кўрсаткичи энг юқори?

Bugun 12:551 daqiqa

2025-йил давомида мамлакатда 879,6 минг чақалоқ туғилган бўлиб, бу 2024-йилга нисбатан 46,8 минг нафарга кам.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида туғилиш кўрсаткичи энг юқори? © gov.uz

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда туғилишнинг умумий коэффициенти ҳар минг аҳолига нисбатан 23,2 промиллени ташкил этди. Бу кўрсаткич халқаро таққослашларда нисбатан юқори ҳисобланади. Масалан, Россияда — 8,6, Молдовада — 9,8, Озарбойжонда — 10, Арманистонда — 11,1, Қозоғистонда — 18,2 ва Қирғизистонда — 19,4 промилле даражасида қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Сурхондарё вилояти 27,5 промилле билан энг юқори кўрсаткични қайд этган. Ундан кейин Қашқадарё вилояти 27,1 промилле билан иккинчи ўринда туради. Самарқанд вилоятида ҳам туғилиш даражаси нисбатан юқори бўлиб, 24,5 промиллени ташкил этган.

Аксинча, туғилиш кўрсаткичи пастроқ бўлган ҳудудлар сифатида Тошкент шаҳри (19,8 промилле), Қорақалпоғистон Республикаси (19,2 промилле) ва Тошкент вилояти (20,5 промилле) қайд этилди. Бу ҳудудларда демографик ўсиш суръатлари нисбатан секинроқ экани кузатилмоқда.

Мезонларга кўра, 16 промиллегача бўлган кўрсаткич паст, 16–24,9 промилле ўртача, 25–29,9 промилле ўртачадан юқори даража сифатида баҳоланади. Шу асосда, Ўзбекистон умумий ҳисобда “ўртача” тоифага киради, Қашқадарё ва Сурхондарё эса “ўртачадан юқори” гуруҳга киритилган.

Teglar

Mavzuga oid