Logo

Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди

Ташриф доирасида тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди © president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 17-август куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ҳудудда саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади. Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида эртага, 18-август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тадбиркорларни нима қийнаётгани ҳақида Мирзиёевга сўровнома натижалари маълум қилинганди.

Teglar

Mavzuga oid