add

3 феврал куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Kecha 11:552 daqiqa

Республиканинг аксар ҳудудларида кечаси ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда эса қор кўчиши хавфи эълон қилинган. Баʻзи жойларда туман тушиши мумкин.

3 феврал куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда© Javhar Chorshanbiyeva

Ўзгидромет 3 феврал куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

3 феврал куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража илиқ, кундузи +13...+15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи -5...-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ; Навоий вилояти шимолида кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +4...+9 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи +11...+16 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида аво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

2-3 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Teglar

Mavzuga oid