add

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ишдан олинди

Kecha 14:301 daqiqa

Президент агентликнинг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборганини маълум қилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ишдан олинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Ортиков Акмалхон Жўрахонович лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселекторда маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборган. Шу боис, кеча агентлик директори А.Ортиқов ишдан олинган.

Шунингдек, Президент ҳозирда «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида катта тафтиш кетаётгани, миллиард-миллиард сўмлик талон-торожликлар аниқланганини маълум қилди.

«Ҳақли савол туғилади. Ушбу идораларда йиллар давомида коррупция авж олган бўлса, хавфсизлик масалалари учун масъуллар қаерга қараган?» – деди Президент.

Мирзиёев йиғилиш давомида ДХХ раисига “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги учун масъул ходимларининг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширди. Шу билан бирга, Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активлари агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилди.

«Сотилган давлат мулклари бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан текшириб, барча коррупсиявий схемаларни фош қилсин ва жазо муқаррарлигини таъминласин», – деди Мирзиёев.

Teglar

Mavzuga oid