add

Эртага ҳам Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Kecha 11:442 daqiqa

23 январ куни республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кундузи -5...+5 даража атрофида бўлади, баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

Эртага ҳам Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет 23 январ куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб қор ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -1...-3 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -10...-15 даража совуқ, кундузи 0...-5 даража совуқ, Устютда кечаси -15...-20 даража совуққача, кундузи -3...-8 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража совуқ, кундузи 0...-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража совуқ, чўл ҳудуднинг шимолида -11...-13 даража совуққача, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, баъзи жойларда -8 даража совуққача, кундузи -3 даража совуқ, +2 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ, +2 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -10...-15 даража совуқ, кундузи -5...-10 даража совуқ бўлади.

Teglar

Mavzuga oid