Logo

Ҳиндистон бош вазири Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Bugun 18:022 daqiqa

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Ҳиндистонга тўрт кунлик расмий ташрифи доирасида Деҳлида муҳим музокаралар ўтказилди.

Ҳиндистон бош вазири Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов тўрт кунлик расмий ташриф билан Ҳиндистонда бўлиб турибди. Мамлакат раҳбарияти билан ўтган музокараларда у Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

«ANI» ахборот агентлиги хабар беришича, Бахтиёр Саидов 2 август куни Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказган. Мулоқот чоғида бундай алоқалар стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга асос бўлиши айтилган.

Модининг ташрифига тайёргарлик бошланди

«Биз бор-йўғи 10 кун олдин телефон орқали кўп нарсаларни муҳокама қилган эдик. Сизнинг буюк мамлакатингизга ташрифим давомида биз бош вазирнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида ушбу учрашув ва музокараларни ўтказишга келишиб олдик», — деди Саидов.

Вазир ушбу ташрифни икки мамлакат ўртасидаги мулоқотнинг «амалий давоми» деб атаган ва томонлар алоқаларни мустаҳкамлаш учун халқаро майдонлар ва тадбирлардан доимо имконият сифатида фойдаланиб келаётганини қўшимча қилган.

«Шахсан менга ва бутун делегациямга берилган махсус топшириқ — таъкидлаб ўтганимдек, бош вазирнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида мамлакатингизга келишдан иборат», — деган ташқи сиёсат идораси раҳбари.

Ҳиндистон — Ўзбекистон стратегик ҳамкорлиги

Бахтиёр Саидов Ҳиндистонни Ўзбекистоннинг Жанубий Осиёдаги энг муҳим стратегик ва савдо ҳамкорларидан бири деб атаган.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан ўтказилган музокараларда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари атрофлича кўриб чиқилган.

Жумладан, энергетика, инфратузилма, савдо, мудофаа, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Бахтиёр Саидовнинг Ҳиндистонга расмий ташрифи 2 августдан 5 августгача давом этмоқда.

Teglar

Mavzuga oid