Logo

Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

Bugun 20:341 daqiqa

«Ўзгидромет»га кўра, 10-12 ноябрь кунлари об-ҳаво кескин совийди.

Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда © yandex

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида 9 ноябрь, қолган ҳудудларида эса 10-12 ноябрь кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хизмати раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа маълум қилди.

Хабарга кўра, мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши кузатилади. 9-11 ноябрь кунлари республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 10-11 ноябрь кунлари эса шимолий ва тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши прогноз қилинмоқда.

Шунингдек, атмосфера фронтлари ўтиши ҳисобига республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги сониясига 13-18 метргача кучайиши айтилган. Бунинг ортидан ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради.

Хусусан, шимолий ҳудудлар ва чўл зоналарида ҳарорат кечаси -2...-7 даражагача совуқ, кундузи эса +3...+8 даража илиқ бўлади. Қолган ҳудудларда эса кечаси ҳарорат 0...+5 даражагача, баъзи жойларда -1...-2 даражагача совуқ бўлиши, кундузи эса +7...+12 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid