add

Ким Чен Ин Шимолий Кореяни ўзгартиришга ваъда берди

31.01.2026 | 11:301 daqiqa

Унга кўра, бутун мамлакат бўйлаб шаҳар ва округларнинг деярли учдан бир қисми ўзгартирилади.

Ким Чен Ин Шимолий Кореяни ўзгартиришга ваъда берди

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин 20 та ҳудудда янги тиббиёт муассасалари, кўнгилочар мажмуалар ва бошқа объектларни қуриш орқали мамлакатни ўзгартиришини маълум қилди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 20 та ҳудудда янги тиббиёт муассасалари, кўнгилочар мажмуалар ва саноат корхоналарини қуриш орқали мамлакатни ўзгартиришга ваъда берган. У ушбу ваъдани КХДР жануби-ғарбидаги Хванхэ-Намдо провинциясида қурилиш лойиҳасига старт бериш чоғида тилга олди.

«Бутун мамлакат бўйлаб шаҳар ва округларнинг деярли учдан бир қисми ўзгартирилади», - деб таъкидлаган Ким Чен Ин.

Журналистларнинг қайд этишича, КХДР ҳукумати мамлакатни «социалистик эртак»ка айлантириш режалари ҳақида мунтазам гапириб келади. Масалан, 2022 йил сентябрида иккита янги қонун ёрдамида ҳукмрон партия қишлоқ жойларида туб ўзгаришларни амалга ошириш ниятида эди.

Teglar

Mavzuga oid