add

«Mall of Uzbekistan» савдо марказлари ишга туширилади

Ўзбекистонда миллий маҳсулотларни кенг тарғиб қилиш ва аҳолига ягона савдо масканида тақдим этиш мақсадида «Mall of Uzbekistan» деб номланган йирик савдо марказлари ташкил этилади.

«Mall of Uzbekistan» савдо марказлари ишга туширилади
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. Таъкидланишича, мамлакатда 4 мингдан зиёд тайёр кийим-кечак, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият юритмоқда. Бироқ бу маҳсулотларни бир жойда тақдим этадиган савдо масканлари ҳозирча мавжуд эмас. Янги марказлардаги дўконлар тадбиркорларга минимал ижара нархида тақдим этилади. Шу орқали маҳаллий брендларнинг бозордаги улуши ошиши, аҳоли танлов имконияти кенгайиши кўзда тутилган. Шунингдек, ижтимоий заиф қатламлар манфаати ҳам эътибордан четда қолмаган. Эҳтиёжманд оилалар аъзолари ишлайдиган корхоналар учун солиқ имтиёзлари белгиланган. Жумладан, тўқимачилик ва чарм-пойабзал соҳасидаги корхоналар учун фойда солиғи 2 фоиз, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланди. Эндигидан бу имтиёзларни олиш учун корхонада ишловчи эҳтиёжмандларнинг улуши 15 фоиз эмас, 7,5 фоиз этиб белгиланади. Шунингдек, ногиронлиги бор ходимлар ҳам ушбу меъёрга қўшиб ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид

«Mall of Uzbekistan» савдо марказлари ишга туширилади | Vaqt.uz