Logo

Марко Рубио 100 дан ортиқ бизнес вакилларини Самарқандга бошлаб келмоқда

Bugun 20:301 daqiqa

Давлат котиби Ўзбекистон раҳбарияти ва Марказий Осиё давлатлари вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказмоқчи.

Марко Рубио 100 дан ортиқ бизнес вакилларини Самарқандга бошлаб келмоқда

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жорий йилнинг октябр ойи ўрталарида 100 дан ортиқ Америка компанияларидан иборат бизнес-делегацияга бошчилик қилган ҳолда Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрига келади. Бу ҳақда 24 сентябр куни Ҳиндистондаги АҚШ дипломатик ваколатхонаси сайтида маълум қилинди.

C5+1 форматидаги музокаралар ва ҳамкорлик

Қайд этилишича, ташриф АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш ҳамда икки томонлама дипломатик, савдо ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Ташриф доирасида Давлат котиби Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтадиган C5+1 форматидаги вазирлар йиғилишида қатнашади.

Хабарда айтилишича, учрашувларда минтақавий иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, энергетика хавфсизлигини ошириш ва C5+1 доирасида умумий минтақавий масалалар бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинади.

Шунингдек, Марко Рубио Марказий Осиё бўйлаб савдо кўламини кенгайтириш, хусусий сектор инвестицияларини рағбатлантириш ва иқтисодий модернизацияни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон раҳбарияти ва Марказий Осиё давлатлари вакиллари билан ўзаро учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Teglar

Mavzuga oid