add

Мирзиёев Исломободда: президент самолётини қирувчи самолётлар кузатиб борди

Ўзбекистон Президенти Покистонга давлат ташрифи билан борди. Бугун Олий бош қўмондон билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Мирзиёев Исломободда: президент самолётини қирувчи самолётлар кузатиб борди © Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 феврал куни давлат ташрифи билан Исломободга етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилан.

“Нурхон” аэропортида давлат раҳбарини Покистон президенти Асиф Али Зардорий, бош вазир Шаҳбоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Дастурга мувофиқ, бугун, 5 феврал куни Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фелдмаршал Асим Мунир, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Эртага, 6 феврал куни Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.

Teglar

Mavzuga oid