Оҳангаронда «Миллий саноат занжири» кўргазмаси бўлиб ўтади

Bugun 18:301 daqiqa

Жорий йилнинг 14-15-май кунлари Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида тоғ-кон саноати ва металлургия йўналишида кўргазма ташкил этилади.

Оҳангаронда «Миллий саноат занжири» кўргазмаси бўлиб ўтади

Кўргазма доирасида тоғ-кон ва геология соҳасига оид юқори технологик маҳсулотлар, саноат стартаплари, илмий ишланмалар ҳамда истиқболли лойиҳалар намойиш этилади.

Қадрли тадбиркорлар, ушбу кўргазмада сиз:

ўз маҳсулотларингизни кенг жамоатчиликка намойиш этиш;
йирик саноат корхоналари ва корпоратив буюртмачилар билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатиш;
истиқболли шартномалар ва кооперация келишувларига эришиш имкониятига эга бўласиз.

Барча тадбиркорларни «Миллий саноат занжири» кўргазмасида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз!

Маълумот учун: (94) 505-85-05, (97) 888-10-01

Манзил: Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, «Янгилик» МФЙ, Саноат зонаси кўчаси, 147-уй.

Mavzuga oid