Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган «Тинчлик кенгаши» маблағ йўқлигидан бонг урмоқда

Кенгаш Ғазони тиклаш мақсадида Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган.

Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган «Тинчлик кенгаши» маблағ йўқлигидан бонг урмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган «Тинчлик кенгаши» Ғазони тиклаш бўйича лойиҳани молиялаштириш жараёнида жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, тузилма вакиллари ваъда қилинган маблағлар ҳамда амалда ажратилган маблағлар ўртасидаги фарқни тезлик билан бартараф этиш зарурлигини таъкидламоқда.

Молиялаштиришдаги кечикишлар Ғазони тиклаш режасини амалга ошириш жараёнига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 май санаси билан тақдим этилган ҳисоботида ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Унда молиявий кечикишлар йирик инфратузилма режаларини амалга ошириш суръатига таъсир қилиши мумкинлиги айтилган.

Молиявий бўшлиқ ҳажми

Ҳисоботда келтирилишича, Ғазони тиклаш режасининг умумий қиймати 70 миллиард долларга баҳоланган. Бироқ ҳозиргача қанча маблағ ҳақиқатда келиб тушгани ва умумий тақчиллик ҳажми қандай экани ҳақида аниқ рақамлар келтирилмаган.

Шу билан бирга, давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан ҳозиргача 17 миллиард доллар ажратиш бўйича мажбуриятлар билдирилган.

«Тинчлик кенгаши» ташаббусга ҳали қўшилмаган давлатларни ҳам молиявий жараёнларда иштирок этишга чақирган.

Ташаббус тарихи

22 январ куни Давос шаҳрида ўтказилган «Жаҳон иқтисодий форуми» доирасида 19 давлат вакиллари «Тинчлик кенгаши» уставини имзолаган.

Ушбу давлатлар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳам бор. Ташкилотнинг биринчи йиғилиши 19 феврал куни Вашингтон шаҳрида ўтказилган.

Teglar

Mavzuga oid