Ўзбекистонда келаси ҳафта ёмғир билан бошланиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 15 июн куни айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шу билан бирга, республика бўйлаб ҳаво ҳарорати юқори сақланиб, айрим вилоятларда +42 даражагача етиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, душанба куни мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, секундига 10-12 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22...+24 даража, кундузи +36...+38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, кечга томон айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +24...+29 даража бўлади.
Синоптикларнинг дастлабки баҳолашларига кўра, ёзнинг энг иссиқ кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42–44 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 45–47 даражагача кўтарилиши мумкин.





