add

«Путиннинг мияси» деб аталувчи Дугин ким ва унинг дунёқараши қанақа?

Bugun 14:2812 daqiqa

Англиялик тарихчига кўра, россиялик ултраўнг қарашларга эга файласуф Алекандр Дугин Путиннинг маънавий устози эмас. Замона зайли билан бу инсонларнинг қарашлари бир-бирига тўғри келиб қолган ва айни пайтда Кремл Дугинни қўлламоқда.

«Путиннинг мияси» деб аталувчи Дугин ким ва унинг дунёқараши қанақа?

2025 йилда россиялик файласуф Александр Дугин янгиликларда тез-тез кўзга ташлана бошлади. У «Келажак форуми—2050»ни ташкил қилди. Унда Сергей Лавров ва Илон Маск иштирок этди. Шунингдек, у уюштирган «Паладина» халқаро аксилглобалчилар лигаси»га бутун дунёдан ултратўнг сиёсатчилар ва активистлар йиғилди. Дугиннинг ўзи инглизтилли Youtubeʼда тез-тез пайдо бўлмоқда, Россия давлат ҳуманитар университетда эса унинг бошқаруви остида Олий сиёсат мактаби иш бошлади. Москва Давлат университетида эса Дугин «ғарбшунослик» бўйича — «ғарб цивилизацияси»ни таҳлил ва танқид қилишга қаратилган маърузалар серияси бошлади.

Ғарб журналистлари Дугинни Путиннинг бош мафкурачиси деб аташади, гарчи Путин Дугиннинг нуқтайи назаридан илоҳомланишига тўғридан тўғри исбот бўлмаса-да. Бироқ, «Медуза» нашри манбалари 2022 йилда унинг қизи уюштирилган суиқасддан ҳалок бўлгач, Дугиннинг Кремлдаги таъсири орта бошлаганини тасдиқлашган.

Хўш, бу файласуф нимаси билан ҳокимиятга реал ёрдам бера олади? Унинг ўзи нимага астойдил ишонади? У жаҳон ултраўнг миллатчиларга қай даражада мансуб? «Медуза» нашри британиялик тарихчи, Даниядаги Орхус университети профессори Марк Сэжвик билан суҳбатлашди. У 20 йилдан зиёд вақтдан буён Дугинни ўрганиб келади.

 

— Александр Дугин кўпинча Украинага қарши урушда Путиннинг мафкурачиси сифатида тилга олинади. Бироқ, кўпчилик ҳамон Дугин кимлиги ва қандай ғояларни тарғиб қилишини билмайди.

— Уни, албатта, айнан бир нарсага боғлаш қийин. Фикримча, кўпчилик бунга қўшилмаслигини биламан, Дугин традиционалист сифатида танилиб бошлаган ва ҳанузгача шундай қолмоқда. Ҳа у ривожлана туриб, вақти-вақти билан турдош ҳудудларга ўтиб турган, бироқ асос сифатида у аввалгидек энг биринчи позицияларига, айнан францз файласуфи Рене Генон традиционализмининг ўз талқинига содиқ.

— Геноннинг традиционализмидан бехабарлар учун: у ҳақида ва унинг Дугин билан алоқалари ҳақида нималарни билиш керак?

— Бу фрнацузлардан етишиб чиққан шундай бир эзотерик фалсафа бўлиб, XX аср бошида энг аввало Рене Генон томонидан ривожлантирилган. У Генон томонидан «Примордиал традиция» — барча маданиятларда энг дастлабки вақтларда мавжуд бўлган умуминсоний қадриятларга таянади. Бу традиционализмга кўра, жумладан, барча динлар учун ҳам умумий асос. Мана, буларнинг барчаси нега «традиционализм» деб аталади: гап оддий консерватизм ҳақида эмас, шу энг биринчи пайдо бўлган Анъанага таяниш ва уни тиклашга бўлган уриниш ҳақида бормоқда.

Бу ғоя анчадан буён мавжуд ва традиционализм уни замонавийликни фундаментал танқид қилиш билан бирга олиб боради. Замонавийликнинг муаммоси нимада? Гап шундаки, Уйғониш даври бошланиши ва Буюк француз инқилоби даври ўртасида у Анъана билан алоқани узиб қўйган. Шу сабабли муҳим (маънавий) нарсалар ҳақида қайғуриш ўрнига одамлар муҳим бўлмаган — масалан, технологик ривожланиш ёки традиционистларнинг нуқтайи назарига кўра, ҳақиқатга мос келмайдиган инсонлар тенглиги, аслида йўқ бўлган демократия ғояси каби сароблар ва ҳ.к.лар ҳақида ўйлай бошлашган.

— Тушунишимча, Дугин православлик, айнан рус православлиги (айтайлик, юнон эмас) ҳақидаги традиционализм версиясини таклиф этмоқда — бу Примордиал традицияга энг яқин маданият ҳисобланадими?

— Ҳа, бу традиционалистик ғояга у киритган энг муҳим ўзгариш ҳисобланади. Чунки Генон ғоясида Анъана Шарқда («Orient») — биз ҳозир Яқин ва Узоқ Шарқ деб аталаётган жойда — ҳиндуийлик ва исломда топилиши мумкин, деб назарда тутилган. Дугин эса «Шарқ» деганда рус цивилизациясини назарда тутади. Ўзининг ишларидан бирида у рус православлиги Анъанани акс эттиришини таъкидлаган.

— «Orient» ҳақида: бу ерда Генон ориентализми Дугин томонидан ғарбнинг Россияга нисбатан экзотикаловчи қарашларига айлантириб юборилгандек: мана сизларга Анъанадан узилмаган сирли шарқона маданият, дегандек.

— Саид ёзганидек, Генон ҳам Яқин Шарқ ҳақида худди шундай фикрлаш схемасига эга бўлган, фақат уни тескарисига айлантирган. Масалан, Саид европаликларни Шарқни турғун ҳолатда қотиб қолган, деб ҳисоблаганлари учун танқид қилган, Генон эса: «Бу ажойиб-ку?! Шарқ ўзгармайди!» — деган. Ёки, Саиднинг ёзишича, европаликлар Яқин Шарқ иррационал деб ҳисоблашган, Генон эса: «Буниси ҳам ажойиб! Яқин Шарқда ўша сизларнинг «рационаллик»ларинг йўқ», — деган. Буни Россияга нисбатан қўллаш нечоғлик ўринли эканлигини билмадим, чунки Саид Россияни кўриб чиқмаган. Лекин шуниси аниқки, мамлакат қанча узоқ бўлса одамлар уни экзотиклаштиришга шунчалик мойил бўлишади.

— Ҳозир сиз Дугиннинг Россия сиёсатидаги ролини қандай баҳолаган бўлардингиз? Ғарбда уни «Путиннинг мияси» деб аташади, россиялик экспертлар эса у ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас, деб кўп такрорлашади.

— Ҳақиқат қаердадир ўртада. Ғарб ҳақида гапирганингизда, гап биринчи навбатда ғарблик журналистлар ҳақида боради. Уларга эса «Путиннинг мияси» ёки «Путиннинг Распутини» каби сарлавҳалар ёқади — ким ҳам бунақасини ишлатишдан ўзини тия олади?

Бироқ, Дугиннинг карйераси чоғида Россия сиёсати маркази силжиганини ҳам улар сезиб туришибди. Дугин Елцин йилларида бошлаганида унинг назариялари мейнстримдан узоқ эди. Бироқ ўшандан буён мейнстрим унинг қарашларига яқинлашиб борди, бу эса Дугиннинг машҳурлашуви ва муҳим шахсга айланиб бораётганини тушунтирувчи сабаблардан бири. 

Аввал Путин Дугин ким эканини билмайди, деб ишонч билан айтиш мумкин эди. Кейинроқ, Кремлда кимдир унинг кимлигини билган, маъқуллаган, чунки Дугин оммавий муҳитда тез-тез пайдо бўла бошлади, бу эса юқорининг маъқулловисиз қийин нарса. Айни пайтда Путин Дугиннинг нуқтайи назаридан аниқ бохабар. Лекин бу ҳам Путин Дугинга эргашади, дейиш учун асос бўла олмайди. Путин — амалий сиёсатчи, унинг ўз мияси, ўз дунёқараши, ўз мотивацияси бор.

Лекин моҳият шундаки, айни пайтда бизга очиқланиб бораётган Путиннинг дунёқараши Дугиннинг дунёқараси билан ҳам мос тушмоқда.

— Дугиннинг таъсир кучи борасида россиялик ва ғарблик кузатувчиларнинг баҳолашлари ўртасидаги бу қадар катта тафовут нимадан, деб ўйлайсиз?

— Инсоннинг шундай бир хусусияти бор: агар сиз кимдандир норози бўлсангиз, вазиятни сиз ўзингизда эмас, ўша инсонларда нимадир бошқача экани билан тушунтирасиз. Масалан, табиийки, менда ўз рафиқам билан муносабатларим жуда яхши, бироқ агар жанжаллашиб қолгудек бўлсак, мен катта эҳимол билан ўзимда эмас, муаммо унда деб ўйлаб бошлайман. Инсоннинг табиати шунақа. Шу сабабли ғарб журналистлари Ғарб қандайдир хатога йўл қўйган, қандайдир ишни бошқача қилганини назарда тутмайдиган тушунтиришларни ахтаришади. Масалан, ҳаммасига қаттол рус файласуфи айбдор, деган қарашни. Гарчи мен сиёсатчи бўлмасам ҳам, тангода икки киши рақсга тушади, можаро учун икки киши керак. 

Россиялик журналистларга бўлаётган воқеаларни тушунтириш учун Дугиннинг кераги йўқ, улар ҳар икки томонни яхшироқ кўришади. Баъзан Ғарб ва Американинг позициясини тушунтириш учун Дугиннинг айрим фикрларини ҳам такрорлашади. Ҳозир бу ғоялар шунчалик кенг тарқалганки, айнан ундан олишаётгани ҳам аниқ эмас.

— «Ғоя» деганда сиз либерализмни танқид қилишни айтяпсизми?

— Ҳа, энг аввало замонавийлик, замонани, айниқса ғарб замонавийлигини, демакки, ғарб цивилизациясини танқид қилишни. Қаранг, Дугин нима қилади: у аввал Шарқ ва эзотерикани Россия реалликларига мослаб олади, сўнгра геосиёсий истиқболга олиб чиқади. У: замонавийлик — бу Ғарб, анъаналар — бу Шарқ, дейди. Бу цивилизациялар тўқнашувини, Шарқ ва Ғарб ўртасида қиёмат можаросини келтириб чиқаради. Бу унинг энг муҳим ғояларидан бири, чунки совет иттифоқи парчалангач ҳамма биргаликда энди бахтли яшаймиз, деб ўйлаганди, лекин бу ҳеч қачон ҳақиқат бўлмаган, чунки Шарқ ва Ғарб ўртасида муқаррар цивилизацион зиддият бор.

— Бу худди ўзи амалга ошадиган башоратга ўхшайди, америкалик социолог Сэмуэл Ҳантингтоннинг «Цивилизациялар тўқнашуви» назарияси шу тўқнашувни келтириб чиқариш учун асос бўлгани каби.

— Яхши таққос. Чунки қандайдир маънода Ҳантингтон ва Дугинни бир қаторга қўйиш мумкин. Уларнинг ўхшаш фикри бўлган, гарчи уларнинг карйерасига назар ташланадиган бўлса, фикрлари учун асос бўлган нарсалар жузъий фарқ қилган. Бироқ савол туғилади: нега Ҳантингтоннинг назарияси бу қадар машҳурлашди? Чунки инсонлар қандайдир вазият пишиб етилаётганини сезиб туришарди. Дугин ва унинг «Геосиёсат асослари» китоби билан ҳам вазият шундай. Бу китоб керакли вақтда керакли жойда пайдо блган асар. 

— Дугин Россия давлатига нима учун керак ва эвазига нима олади?

— У нимага эга бўлишидан бошлай қолайлик — бу платформа ва қўллов. У қўлловга аввал ҳам эга эди, бироқ 2014 йилги «ўлдириш керак, ўлдириш керак, ўлдириш керак» деган машҳур чиқишидан сўнг вақтинча мосуво бўлган. Ҳозир қўллов яна пайдо бўлди, бирваракайига қандайдир миқдорда пуллар ҳам. Унинг Царград институти томонидан ташкиллаштирилган «Келажак форуми—2050» конференциясига жуда катта пул кетган, табиийки, бу пулларни у тўламаган. У эриша олмаган нарса — Россия махсус хизматлари томонидан самарали қўриқлов.

Россия давлати Дугиндан нима олишига келсак… Узоқ вақт унинг ёрдами билан Европадаги ултраўнглар билан жипс алоқа сақланиб қолинди. Масалан, Ле Пенга пуллар билан ёрдам қилинди ва ҳ.к. Фикримча, ҳозиргача шундай. Боз устига, Дугин — жуда яхши спикер ва афтидан, Трампнинг атрофидаги инсонларга ҳам ёқади.

— Яна шу нарса кўзга ташланмоқдаки, Дугин дохил россиялик ултраўнглар сўнгги ўн йилда ғарбдаги маданий урушларда фаол иштирок этмоқда.

— «Воукизм» ва шунга ўхшаш нарсалардами?

— Ҳа, гарчи бу мавзу Россияда умуман долзарб эмас. Масалан, спортдаги трансгендер инсонлар масаласи ёки Ҳолливуддаги қандайдир персонаж қачон рад этилиши кабилар…

— Шунчаки, барча ултраўнглар ўзаро қаттиқ боғланишган. Улар бир-бирлари билан мулоқот қилиб туришади ва бир бирларидан мавзуларни олишади. 

Масалан, ўзининг биринчи президентлик даврида мусулмонларга АҚШга киришга тақиқ жорий этмоқчи бўлганди. Францияда мусулмонлар кўп ва бу борада катта баҳс-мунозаралар бўлиб туради. Агар Францияда кимдир бундай тақиқни жорий этмоқчи бўлганида айнан нима учунлигини тушунса бўларди. Лекин АҚШда? Йўқ. Шу сабабли эндиу мексикаликларга тақиқ жорий қилмоқчи — бу энди Америка реалликларига кўпроқ мослаштирилган тақиқ. 

Ёки, айтайлик, яқинда мен худди шу аксил-«вокизм»ни маҳка тутиб олган испаниялик ўнглар билан гаплашдим. Испания жуда ранг-баранг давлат. Чиндан ҳам «woke» бўлган ҳудудлар бор, масалан, Барселона. Бироқ мен мамлакатнинг жанубидан бўлган киши билан гаплашгандим. Ундан: «Маҳаллий аҳоли воукизм ҳақида қандай фикрда?» — деб сўрадим. «Умуман ўйлашаётгани йўқ», деди у. Шунда мен ўзимни ушладим ва «Модомики ҳеч кимни ташвишлантирмаётган экан, бу ҳақда менга бунчалик узоқ сўзлаб беришнинг нима кераги бор эди?» — деган саволдан ўзимни тийдим. Бунга жавоб кундек равшан эди: бу айни пайтда барча ўнгларда жуда муҳим умумий мавзу. Халқаро даражада ҳомогенизация жараёни кетмоқда. Бошқа бир суҳбатдошим айганидек, «ҳозир бу муаммо эмас, лекин тез орада муаммоага айланади».

— Дугин — юмшоқ кучни экспорт қилишнинг қулай варианти, европа ва америкалик ултраўнглар учун «рус цивилизацияси» фасади, деган фикрга қандай қарайсиз? Бу концепция учун муҳимроқ бўлган Константин Леонтйев, Николай Данилевский ва Лев Гумилёв ғарбда камроқ танилгани учун қолиб кетмаяптими?

— Шубҳасиз, евроосиёлик тушунчаси анчадан буён бор ва бу нафақат Дугинга тегишли. Бироқ, Дугиннинг асосий хизматларидан бири бу жуда кўҳна русча фикрга Генондан нималардир қўшиб, янги жон бахшида эта олгани. Энг асосийси — Леонтйевдан масалан, телевидение учун интервю олишдан наф йўқлиги. Агар интервю олинадиган бўлса ҳам у француз, испан, инглиз ва португал тилларида сўзлай олмайди — Дугин эса бу саналган тилларнинг барчасида гапира олади.

— Нега ғарб ултраўнглари Дугинни қўллашади, ҳолбуки унинг «русча» ёки «евроосиёча цивилизация»си айнан «ғарб цивилизацияси»ни душман санайди?

— Бу жуда муҳим парадокс, у Россия ва Ғарб ўртасида маълум бир зиддият юз бериб турган айни вазиятда янада долзарблашмоқда. Ғарб ултраўнгларининг мантиғи шундай: умумий мафкуранинг замонавийликни танқил қилувчи традицоналистик уларни боғлаб турувчи энг базавий даражасига қайтиш керак. Ўнг қарашларга эга америкалик: «Мен ватанпарвар америкаликман, шу сабабли Путинни яхши кўраман», демайди. Мантиқ у ўз фикрини қуйидагича ифода этганда пайдо бўлади: «Мен ватанпарвар америкаликман, мен анъаналарни ҳурмат қиламан, замонавийликдан жирканаман. Анъаналарни ҳозир ким ҳимоя қилмоқда? Путин!»

— 2000-йиллар бошида сиз традиционализм ҳақидаги киобингизни ёзганингизда, америкаликлар ва ғарбий европаликларлар наздида традиционистлар қип-қизил телба кўриниши ҳақида айтган эдингиз. Ҳозир ҳам бу қараш кескин ўзгармагандир?

— Деярли ўзгармаган.

— Балким уларнинг кучи ҳам шундадир? Кўплаб россиялик политологлар ва социологлар Дугин ва Проханов каби инсонларни жиддий қабул қилишмаганини айтишади. Кимдир 2014 йил Қрим аннексиясигача, кимдир конституцион ислоҳотларгача ёки Украина билан тўлақонли урушгача. Уларни айблаш қийин, чунки бу инсонлар чиндан ҳам телбалардек кўринишарди.

— Бу ерда иккита момент бор. Биринчиси — юқорида айтганимдек, мейнстрим ўзгармоқда, ва унинг ўзгариш жараёнида илгари пойгакда бўлган одамларнинг маргиналлиги камайиб, ўртага чиқиб келмоқда. Бу нафақат Россияда кузатилаётган жараён. Мен инглизман, агар инглиз сиёсатига қаралса, Найжел Фараж масхара объектидан потенциал бош вазирга айланди. Бу ғалати, лекин мейнстрим силжигани учун шундай бўлмоқда. Дугин билан ҳам шу нарса содир бўлди.

Иккинчиси — Дугин ёши ўтиши билан ўзгарди. Агар Национал-болшевистик партия (НБП) даврига қайтиладиган бўлса, аниқ билмайману, гумон қиламан: уларнинг ўзи ҳам ўзларини жиддий қабул қилишмаган. Бу ноформал мусиқачилар компанияси бўлиб, шунчаки кайфу сафо билан банд бўлишган. Жиддий сиёсий партиядан кўра абсурдлар театрига кўпроқ ўхшашган. Лекин абсурд театри вақт ўтиши билан ҳавога учди, бугунги дугин 30 йил аввлгидан кўра ўзига жиддийроқ муносабатда.

— Маданият тарихчиси Иля Кукулиннинг назариясига кўра, Дугиннинг 1990-йиллардаги эксцентриклиги ва яққол ножиддийлигига қарамасдан, унинг маданиятга таъсир ўта муҳим, деган Ален де Бенуадан ўзлаштирган ғояси бўлган. Унга кўра, радикал ўнглар муваффақият қозониши учун аввало маданиятни ўзгартиришлари керак. Шу сабабли, масалан, у поп-мусиқа ҳақида матнлар ёзган чиқар?

— Жуда ажойиб изоҳ. Ўнг қанотдаги кўплар буни метасиёсат — маданиятни, инсонларнинг фикрлаш тарзини ўзгартириш, деб аташади. Агар национал-болшевистик партияни санъат деб олинадиган бўлса, бу ниҳоятда сиёсийлаштирилган санъат бўлган, тўғрими? Сиёсий санъат эса доимо маданий таассуротларни ўзгартиришга интилиб келган. Мен НБП ҳам нималарнидир ўзгартириш ҳаракат қилганига ишончим комил. НБП ҳақида китоб бор, «Аввал қувноқлик, сўнгра даҳшат», деб аталади — ажойиб номлаш, моҳиятни жуда аниқ акслантирган.

Яқинда мен шу ерда, Орхуса одамлар билан экстремистик ташкилотлар ҳақида гаплашдим. Жумладан ўта агрессив акциялар ташкиллаштирадиган «Антифа» ҳақида ҳам. Талабалардан бири менга қарата : «Улар энг зўр кечаларни ташкиллаштиришади», деди. Ҳа, албатта «дастлаб қувноқлик бўлади».

— Билишимча, бу ягона ташкилот эмас.

— Антифа билан унчалик таниш эмасман, лекин мусиқий кечалар ташкиллаштириб туришади-ку, тўғрими?

— Албатта.

— Кўрдингизми! Бизда яна идентаристлар бор — булар ғарб ултраўнгларининг яна бир йирик гуруҳи. Уларнинг кўплаб акциялари — чиндан ҳам шундай бир сиёсий театр, аминманки, уларнинг ҳаёти ҳам қувноқ. Лекин уларда аллақачон жиддий сиёсий ниятлар бор. Ҳаммаси тўғри келмоқда.

— Ҳаммаси тўғри келиши ҳақида. Мана, Россияда Дугин бор, айталик, АҚШда Стив Бэннон. Гарчи уларда умумий жиҳатлар кўп бўлса ҳам, одатда уларни алоҳида алоҳида муҳокама қилишади. Ёки, айтайлик, Кертис Ярвинни олайлик, унинг «Зулмат илми» ҳам кўп жиҳатдан Дугин фалсафасини такрорлайди.

— Мен Ярвиннинг матнларини синчиклаб таҳлил қилганим,  у ёки бу фикрни қаёрдан олгани ҳақида савол қўйганим йўқ. Аниқ айта олмайман. Бироқ, факт шундаки, бу тармоқ, олам шунчалик кичкинаки ҳамма бир бирини ўқийди, бир биридан илҳомланади. Ёш Дугин ҳам Ален де Бенуани ўқиб илҳомланган.

Лекин шундай момент ҳам бор — ўнг мафкуранинг турли версиялари ҳамма жойда қандайдир умумийликка эга, бироқ улар реакция қилиши лозим бўлган ижтимоий-сиёсий мажбуриятлар турли-туман. Байден бошқарувидаги Америка — Елцин бошқарувидаги Россия эмас. Параллеллар ўтказиш мумкиндир, лекин бу турли жойлар ва турли вазиятлар.

— Лекин Ярвин ўзининг блогини 2007 йилда юрита бошлаган, тахминан ўша вақтда Россияда «Россия проекти» ва «Учинчи империя» китоблари чиққан. Уларни секин аста машҳурлашган маргинал ҳодиса экани бирлаштириб туради, яна уларнинг барчаси демократияга қарши, монархияни ёқлаб чиқиш қилишган. Яъни, турли давлатлар, турли вазиятлар, лекин у ёқда ҳам, бу ёқда ҳам ҳавода монархия ғояси учиб юргандек. Нега шундай?

— «Монархиялар ва империялар» ҳақидаги дискурсни тобора тез-тез эшитмоқдаман, илгари умуман эшитмаганман. Чиндан ҳам нимадир ўзгаргандек. Агар икки инсон ўхшаш нарсаларни гапираётган бўлса, кўпинча бунга асосий сабаб фикрни битта манбадан олаётгани бўлади.

— Дугин ўша манба бўла оладими?

— Ҳа, бўла олади.


Марк Сэжвик — «Замонавий дунёга терс ўлароқ» китоби муаллифи. Унда у традиционализм ва бу илмнинг Дугин фалсафасидаги ролини ўрганган. 2019 йилда тарихча замоавий ултраўнг фикрловчилар, жумладан Дугин ҳақидаги эсселар тўпламига муҳаррирлик қилган.

Teglar

Mavzuga oid