Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам берилди
Президент қарорига кўра 616 мингдан ортиқ оилага 422,4 млрд сўм моддий ёрдам босқичма-босқич тўлаб берилди.

Президентнинг 67-сон қарори ижроси доирасида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам тўловлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Биринчи босқичнинг ўзидаёқ 616 305 та оилага жами 422,4 млрд сўм маблағ ажратилди.
225 541 та оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилди, шундан:
207 661 та — давлат таъминотидаги оилаларга;
3 848 та — етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга;
17 032 та — ёлғиз яшовчи, парваришга муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга.
Шунингдек, 387 764 та кам таъминланган оилага 500 минг сўмдан моддий ёрдам тўлаб берилди. Бу тоифадаги оилалар ижтимоий ҳимоя реестрлари асосида саралаб олинган.
Ҳукумат маълумотига кўра, иккинчи босқичда рўйхати қўшимча шакллантирилган ва ҳужжатлари ўрганилаётган оилаларга маблағ йўналтириш режалаштирилган. Айни пайтда тегишли маълумотлар базаси янгиланмоқда.
Масъул идоралар моддий ёрдам тақсимотида шаффофлик ва манзиллик тамойилларига қатъий амал қилинаётганини таъкидламоқда. Тўловлар босқичма-босқич давом эттирилиб, эҳтиёжманд қатламни қамраб олиш даражасини кенгайтириш кўзда тутилган.





