Logo

Россиялик блогер Лебедев танқид ва ташқи кўринишига муносабати ҳақида гапирди

Bugun 15:131 daqiqa

Блогер ва дизайнер Артемий Лебедев ижтимоий тармоқларда унинг ташқи кўринишига билдирилаётган танқидларга муносабати ҳақида гапирди. Бу ҳақда у Сергей Бойцовнинг «Небесные разговоры» интервьюсида сўзлаб берди.

Россиялик блогер Лебедев танқид ва ташқи кўринишига муносабати ҳақида гапирди

Лебедевнинг сўзларига кўра, салбий изоҳлар аудиториянинг қизиқишидан далолат бериши мумкин.

«Изоҳларни уларнинг таъсири бўйича баҳолаш керак: кимнингдир бефарқ қолмагани — бунинг ўзи энг катта қадрият», — деди дизайнер.

Олдинга интилиш ҳақида гапирар экан, Лебедев замонавий тиббиётдаги янги ишланмаларга ҳам тўхталди:

«Биз биламизки, тушкунлик — ўлимга олиб борувчи гуноҳ. Менимча, дунёни олдинга силжитаётган, инновациялар ва янги кашфиётлар билан шуғулланаётган инсонлар билан бирга бўлиш анча муҳим. Дастлаб семаглутид бор эди, кейин дунё бир жойда тўхтаб қолмади, ривожланишда давом этди — тирзепатид пайдо бўлди. Бугунги кунда у «Тирзетта» препарати кўринишида мавжуд. Бу эса келажакда нима бўлишига, навбатдаги инновация пайдо бўлишига ва биз бундан кейин ҳам олдинга ҳаракат қилишимизга умид беради. Мен «Тирзетта» препаратидан фойдаланувчи сифатида бундан жуда мамнунман, чунки у менга ўзимга мос бўлган формани сақлаб қолишга ёрдам беради», — деди Лебедев.

Шунингдек, у интервью давомида танқидга эътибор бермасликка ва унга ортиқча аҳамият қаратмасликка ҳаракат қилишини айтди.

Танқид, ташқи кўриниш ва ўз формасини сақлаб қолиш ҳақида Лебедев Сергей Бойцовга берган интервьюсида батафсил гапириб берди:

Маълумот учун, Артемий Лебедев — россиялик дизайнер, блогер ва тадбиркор, «Артемий Лебедев студияси» асосчиси. У дизайн соҳасидаги ишлари ва фаол жамоатчилик фаолияти билан танилган.

Mavzuga oid