Сергели автомобил бозорида рақамли назорат жорий этилади

Bugun 15:151 daqiqa

Сергели автомобил бозорида божхона, солиқ ва ички ишлар идоралари иштирокида «Ситуатсион марказ» очилиши режалаштирилмоқда.

Сергели автомобил бозорида рақамли назорат жорий этилади

Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган автомобил бозорида рақамли назорат тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Божхона қўмитаси» маълум қилди.

Лойиҳа доирасида бозор фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ва барча операцияларни ягона тизим орқали кузатиш кўзда тутилган. Бу эса савдо жараёнларини шаффофлаштириш ва ноқонуний фаолиятларни қисқартиришга хизмат қилади.

Қўмита Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизлик бошқармаси раҳбари Алишер Дўстмухаммедов ҳамда аудит бошқармаси бошлиғи Жамшид Исамуродов бозорга ташриф буюриб, раҳбарият билан рақамлаштириш истиқболларини муҳокама қилди.

Рақамли тизим

Маълум қилинишича, «Рақамли автомобиль бозори» тизимини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки техник топшириқлар тайёрланмоқда.

Ушбу платформа орқали бозор иштирокчилари, битимлар ва молиявий операциялар ягона базага жамланади. Бу эса маълумотларни тезкор таҳлил қилиш ва назоратни кучайтириш имконини беради.

Шу билан бирга, давлат идоралари ўртасида маълумот алмашинуви автоматлаштирилиб, текширув жараёнлари самарадорлиги оширилади.

Назорат маркази

Лойиҳа доирасида бозор ҳудудида «Ситуатсион марказ» ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Унда божхона, солиқ органлари, ички ишлар идоралари ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирок этади. Марказ орқали бозордаги ҳолат реал вақтда кузатиб борилади.

Мутахассислар фикрича, ушбу ташаббус хавфсизликни таъминлаш билан бирга тадбиркорлар учун тенг ва шаффоф муҳит яратишга хизмат қилади.

Teglar

Mavzuga oid