«Янги банк»нинг бош офиси сотувга қўйилди
Бино 2017 йилда қуриб битказилган бўлиб, 5 та қаватдан ва 47 та хонадан иборат. Объектнинг майдони жами 25 сотихни ташкил этади.

Тошкент шаҳрида жойлашган «Янги банк»нинг бош офиси банкнинг тугатилаётгани сабабли E-Auksion платформасида сотувга қўйилди.
Объектнинг бошланғич нархи 163.3 млрд сўмни ташкил этмоқда. Аукционда қатнашиш учун талаб қилинадиган закалат пули миқдори бошланғич нархнинг 1 фоизи яъни 1.63 млрд сўм этиб белгиланди. Бино 2017 йилда қуриб битказилган бўлиб 5 та қаватдан ва 47 та хонадан иборат. Объектнинг майдони жами 25 сотихни ташкил этади.
Аризаларни қабул қилиш 20 июль куни соат 9:00 гача давом этади. Савдолар эса 10:00 дан бошланади. Аукцион нархни ошириб бориш услубида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 15 январдаги қарори билан «Янги банк» акциядорлик жамиятининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинганди.
Марказий банк талабларига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги банкларда устав капиталининг энг кам миқдори 500 млрд сўмни ташкил қилиши керак.
Бироқ, 2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, «Янги банк»нинг устав капитали 355 млрд сўмни ташкил этган. Регулятор томонидан устав капитали бўйича талабларни бажариш ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган.
Шунга қарамасдан, «Янги банк» ушбу масала бўйича етарли амалий чоралар кўрилмаган. Бу эса банк лицензиясини чақириб олиш учун асос бўлган. «Янги банк»нинг жами молиявий зарари 171 млрд сўмдан ошган эди. Ушбу зарарнинг катта қисми 2025 йилда шаклланган.
Бундан ташқари жорий йилнинг январ ойида Марказий банк бошқаруви раиси Тимур Ишметов «Янги банк»ни сотишдан аввал унга потенциал мижоз қидирган, лекин харидор топилмаганини маълум қилган эди.





