Logo

Ерларни тиклаш учун йилига 278 миллиард доллар етишмайди — БМТ

Бугун 12:152 дақиқа

Ҳозирги инвестициялар тахминан 77 миллиард долларни ташкил этади. Хусусий молиялаштириш глобал ерларни тиклаш инвестицияларининг атиги 6 фоизини ташкил қилади.

Ерларни тиклаш учун йилига 278 миллиард доллар етишмайди — БМТ © news.un.org

2030-йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак. Бу ҳақда БМТ маълумот берди.

Ташкилотга кўра, ҳозирги инвестициялар тахминан 77 миллиард долларни ташкил этади, бу эса йиллик тафовутни 278 миллиард долларга етказади. Хусусий молиялаштириш глобал ерларни тиклаш инвестицияларининг атиги 6 фоизини ташкил қилади.

Сўнгги икки ҳафта ичида Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвентсияси томонлари конференциясининг (COP–17) 17-сессияси бўлиб ўтди. Яйлов ерлари ташаббуси бошланди, унга 1,2 миллиард долларлик 45 та лойиҳа киради. Бу конвенция тарихидаги яйлов ерларини қўллаб-қувватлаш учун ресурсларни сафарбар қилиш бўйича энг йирик ташаббусдир.

Бундан ташқари, ҳукуматлар, ривожланиш банклари, жамғармалар ва компаниялар беш қитъадаги 23 та мамлакат, жумладан, ривожланишнинг турли босқичларидаги лойиҳалар учун 1,3 миллиард долларлик молиялаштириш портфелини эълон қилди. Ушбу сумманинг 644,5 миллион доллари янги молиялаштиришни англатади.

Конференция ер ресурслари соҳасидаги мураккаб халқаро вазият фонида бўлиб ўтди. Ерларнинг 40 фоизигача деградацияга учраган, аммо мамлакатлар 2030-йилга бориб 1 миллиард гектардан ортиқ майдонни тиклашга ваъда берган.

Марказий Осиёда 80 миллион гектардан ортиқ ер ёки минтақа ҳудудининг чорак қисмидан кўпроғи деградацияга учраган бўлиб, бу 24 миллион кишига таъсир қилади. Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ер деградациясига қарши бетарафликка эришиш бўйича мақсадларни қўйган ва бу мажбуриятларнинг ярми аллақачон бажарилган.

БМТнинг таъкидлашича, ҳозирда 70 дан ортиқ мамлакатда қурғоқчиликни бошқариш бўйича миллий режалар мавжуд. Бироқ, молиялаштириш кўлами ва амалий ҳаракатлар муаммонинг кўлами ва ўсиш суръатларига жавоб бериш учун етарли эмаслигича қолмоқда.

COP–17’да қурғоқчиликка чидамлиликка инвестицияларни жалб қилиш учун махсус ишлаб чиқилган биринчи глобал молиявий восита ишга туширилди. Ушбу восита сув хавфсизлиги, барқарор қишлоқ хўжалиги, табиатга асосланган ечимлар ва ерларни тиклашга инвестициялар учун 400 миллион долларгача давлат ва хусусий капитални жалб қилишни мақсад қилган.

Томонлар конференциясининг кейинги сессияси 2028-йилда Мисрда бўлиб ўтади.

Теглар

Мавзуга оид