Logo

Сентябрдан иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади

Bugun 14:352 daqiqa

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўм, базавий ҳисоблаш миқдори 440 минг сўм бўлади.

Сентябрдан иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади © ijtimoiy tarmoqlar

Ўзбекистон президентининг 2026-йил 23-июндаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонига кўра, 1-сентябрдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар оладиган стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

Шунингдек, шу санадан эътиборан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўм, базавий ҳисоблаш миқдори эса 440 минг сўм бўлади. Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 504 минг сўм этиб белгиланди.

Фармонга кўра, 1-июлдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари ҳам 7 фоизга оширилди. Яъни ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 983 минг сўм, ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори — ойига 1 млн 83 минг сўм бўлди.

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори эса қуйидагича:
 
— 3 ёшгача бўлган 1 кичик фарзанд учун 386 минг сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 фарзанд учун 295 минг сўм;
— оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча 177 минг сўм;
— оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча 118 минг сўм.

Қолаверса, ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 450 минг сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олий таълим битирувчиларининг маоши очиқланганди. Мамлакатда олий маълумотли ёшларнинг ўртача маоши 4,9 млн сўмни ташкил қилаётган бир пайтда, айрим университет битирувчилари меҳнат бозорида 12,6 млн сўмгача баҳоланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid