Моди Ўзбекистонга келди
Bugun 19:151 daqiqa
Аэропортда уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
© Foto: president.uzЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди давлат ташрифи билан Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида Модини президент Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30-август куни бўлиб ўтади.





