
Эртага Парагвай Президенти Ўзбекистонга келади
Сантяго Пеня Шавкат Мирзиёев билан учрашади ва Humo Arenaʼда Formula-1 пойгалари ғолибларини тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этади.

Парагвай Республикаси Президенти Сантяго Пеня 11-13 декабрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар бермоқда Президент расмий сайти.
Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.
Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобил федерацияси (FIA) Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.
Парагвай — Жанубий Америкада жойлашган давлат бўлиб, аҳолиси қарийб 7 миллион кишини ташкил этади. Пойтахти Асунсион шаҳри. У Бразилия, Аргентина ва Боливия билан чегарадош. Денгизга чиқи
Парагвай миллий жамоаси ҳам футбол бўйича ЖЧ-2026га йўл олган. Улар «D» гуруҳида мезбон АҚШ, шунингдек, Австралия ва UEFAнинг «C» йўлидаги плей-оффи (Словакия/Косово/Туркия/Руминия) ғолиби билан куч синашади.





