Logo

Ўзбекистонда долларга бўлган талаб 17,7 фоизга ошди

Kecha 22:111 daqiqa

Жорий йил январ-июл ойларида валютага бўлган талаб 38,2 млрд долларга етди, сўм 0,4 фоиз мустаҳкамланди.

Ўзбекистонда долларга бўлган талаб 17,7 фоизга ошди © NGOC THANG

2026 йил январ-июл ойларида юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига бўлган жами талаби 38,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,7 фоизга кўп. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2025 йилнинг мазкур даврида мамлакатда чет эл валютасига бўлган жами талаб 32,5 млрд доллар бўлган.

Таклиф ҳам ўсди

Қайд этилишича, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютаси жами таклифи 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 млрд доллар ёки 28 фоизга ошиб, 33 млрд долларга етган.

2026 йилнинг январ-июл ойларида аҳоли томонидан тижорат банкларига 14,6 млрд доллар сотилган бўлса, юридик шахслар томонидан сотилган валюта маблағлари 18,4 млрд долларни ташкил этган.

Сўм 0,4 фоиз мустаҳкамланди

Ҳисобот даврида доллар курси 11 910–12 320 сўм оралиғида ўзгариб турган. Шу билан бирга, январ-июл ойлари якунига кўра, миллий валюта долларга нисбатан қарийб 0,4 фоизга мустаҳкамланган.

Курс тебранишининг ўртача кўрсаткичи 32 сўм ёки 0,27 фоизни ташкил этган. 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 28,2 сўм ёки 0,22 фоиз бўлган.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистонда долларга бўлган талаб 17,7 фоизга ошди | Vaqt.uz