Ўзбекистонлик мутахассислар учун Саудия меҳнат бозори очилмоқда

Kecha 22:251 daqiqa

Икки мамлакат меҳнат миграцияси соҳасида муҳим келишувларга эришди.

Ўзбекистонлик мутахассислар учун Саудия меҳнат бозори очилмоқда © Foto: t.me/uzmigration

Ўзбекистон делегацияси Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони расмийлари билан муҳим музокаралар ўтказди. Учрашув давомида меҳнат бозорининг янги стратегияси ва хорижий ишчи кучини жалб қилиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар ишчи визаларини малака даражасига кўра тақсимлаш тизимини жорий этишга келишиб олган. Бунда бошланғичдан то юқори даражадаги мутахассисларгача бўлган ишчилар қамраб олинади.

Юқори малакали кадрлар

Келишувга кўра, Ўзбекистонда халқаро стандартлар асосида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу жараён тиббиёт, қурилиш, туризм ва муҳандислик соҳаларини қамраб олиши режалаштирилган.

Томонлар, шунингдек, қуйидагилар бўйича келишувга эришди:

– икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида қўшма ишчи гуруҳини тузиш;

– малака имтиҳонларини ташкил этиш;

– Саудия Арабистонида номзодларни ишга жойлаштириш тизимини йўлга қўйиш.

Глобал ҳамкорлик истиқболлари

Ўзбекистон сўнгги йилларда хавфсиз ва қонуний миграция географиясини фаол кенгайтириб бормоқда. Хусусан, Миграция агентлиги томонидан АҚШ, Жанубий Корея ва Германия каби ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик кучайтирилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid