Logo

Шавкат Мирзиёев Си Жинпинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Жинпинни таваллуд куни билан табриклаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва дўстона муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Си Жинпинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Жинпинга таваллуд куни муносабати билан табрик йўллади.

Мактубда Хитой Халқ Республикаси ва Хитой Коммунистик партиясининг улуғ сиёсий намояндаси сифатида Си Жинпин Ватан ва халққа бўлган чексиз меҳр-муҳаббат, улкан масъулият ҳисси ва узоқни кўра олишга асосланган стратегик тафаккур билан мамлакат халқини янги марралар сари бошлаб бораётгани, унинг оқилона раҳбарлиги остида Хитой модернизацияси изчил давом этаётганини, миллатнинг буюк тикланиши ва юксалишига қаратилган сиёсатингиз мамлакатингиз тарихига ёрқин саҳифа сифатида ёзилаётганини таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг бугунги кундаги юксак суръатда ривожланаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва барча шароитлардаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари йил саин мустаҳкамланиб бораётгани айтилди. Ўтган йиллар давомида барча асосий соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп поғонали ҳамкорлик механизмлари шакллантирилгани, «Бир макон — бир йўл» ташаббуси доирасида катта амалий натижаларга эришилгани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев умумий саъй-ҳаракатлар ва олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни янги сифат босқичига кўтариш мумкинлигига ишонч билдирди.

Якунда Ўзбекистон раҳбари Си Жинпинга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, Хитой халқига эса тинчлик-осойишталик ва бардавом тараққиёт тилади.

Teglar

Mavzuga oid