
Тошкент вилоятида прокурорларга 4,5 млрд сўмга автотураргоҳ қурилади
Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан прокуратура учун катта майдонда автотураргоҳ барпо этишга йирик маблағ ажратилмоқда.

Тошкент вилояти прокуратураси эҳтиёжи учун 4,5 миллиард сўм маблағ ажратилиб, қарийб 1 гектар ер майдонида автотураргоҳ қурилиши режалаштирилгани маълум бўлди. Бу бўйича Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 6 декабрдаги фармойиши «e-qaror» порталига жойлаштирилган.
Автотураргоҳ қуриш учун вилоят ҳокимлиги ажратадиган маблағ «Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси» ДУК ҳисоб рақамига ўтказилади.
Мазкур фармойишда кўрсатилишича, автотураргоҳнинг умумий майдони тахминан 1 гектарни ташкил этади. Айрим тармоқ фойдаланувчилари эса Бош прокуратура биносида ҳам бу қадар катта автотураргоҳ мавжуд эмаслигини таъкидлашмоқда.





