add

24 декабр куни ҳаво ҳарорати +12 даража бўлиши кутилмоқда

Bugun 15:502452 daqiqa

«Ўзгидромет» эртага Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

24 декабр куни ҳаво ҳарорати +12 даража бўлиши кутилмоқда

24 декабр Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи +2...+12 даража атрофида бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1...+1 даржа илиқ, кундузи +6...+8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1...-6 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража илиқ, баъзи жойларда -5...-7 даража, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-3 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража совуқ, кундузи 0...-5 даража совуқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу ҳафтада Ўзбекистонда атмосфера инверсияси сабаб ҳаво яна ифлосланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid

24 декабр куни ҳаво ҳарорати +12 даража бўлиши кутилмоқда | Vaqt.uz