add

26 декабр куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Bugun 14:153391 daqiqa

Эртага республика ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир, қор ва туман кузатилиши мумкин.

26 декабр куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

26 декабрда Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво шароити турли ҳудудларда бир-биридан фарқ қилади. Айрим жойларда ёғингарчилик кузатилса, кўпчилик ҳудудларда қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади, ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +3...+5 даража илиқ атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги секундига 7–12 метрни ташкил қилади. Кечаси ҳаво -5...-10 даража совуқ, кундузи эса -3 даража совуқдан +2 даража илиққача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида асосан ёғингарчилик кутилмайди, Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида эса қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман кузатилади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқдан +3 даража илиққача, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, асосан қуруқ бўлади. Фақат Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир эҳтимоли бор. Кечаси 0...+5 даража, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Республика тоғли ҳудудларида айрим жойларда қор ёғади, туман тушиши ва йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2...-7 даража совуқ атрофида сақланади.

Teglar

Mavzuga oid