Logo

Бир килограмм палов тайёрлаш учун қанча пул керак?

Kecha 08:051 daqiqa

Маҳсулотлар нархи энг паст ҳудуд Қорақалпоғистонда, энг қиммати эса пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бир килограмм палов тайёрлаш учун қанча пул керак? © Natalya Ten

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида бир килограмм палов тайёрлаш учун керакли маҳсулотлар қиймати Тошкент шаҳрида энг юқори бўлган. Бу ерда ҳисобланган қиймат 134 146 сўмни ташкил этган.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 130 411 сўм ва Тошкент вилояти — 127 769 сўм билан қайд этилган. Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 126 747 сўм, Қашқадарё вилоятида 125 760 сўмга тенг бўлган.

Энг паст қиймат Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган — 113 356 сўм. Сирдарё вилоятида эса бир килограмм палов учун зарур маҳсулотлар қиймати 118 194 сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида бир килограмм палов тайёрлаш қиймати:

a

Бир килограмм палов қийматини ҳисоблашда қуйидаги маҳсулотлар нархи инобатга олинган:

●     кунгабоқар ёғи — 0,3 литр;

●     пиёз — 300 грамм;

●     мол гўшти — 700 грамм;

●     сабзи — 1 килограмм;

●     лазер гуручи — 1 килограмм;

●     нўхат — 100 грамм;

●     зира — 10 грамм;

●     ош тузи — 20 грамм.

Келтирилган суммалар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар қиймати асосида ҳисобланган. Улар ҳудудлардаги ошхона ва ресторанларда сотилаётган бир килограмм тайёр палов нархини англатмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос бўлган «Тошкент тўй оши» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганди.

Teglar