add

Болалар учун тақиқланадиган ижтимоий тармоқлар: Ўзбекистон олдидаги янги дилемма

Дунё давлатларида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланар экан, Ўзбекистон ҳам яқин йилларда ушбу баҳс олдида қолиши мумкин. Хўш, ижтимоий тармоқларни тақиқлаш заруратми ёки муаммога юзаки жавобми?

Бугунги муҳокамамиз мавзуси ўзбек жамияти учун ҳозирча кескин кун тартибида турган масала эмасдек туюлиши мумкин. Аммо дунё тажрибаси шуни кўрсатяптики, бу — фақат вақт масаласи. Ҳозир АҚШ, Европа ва Осиёнинг қатор давлатларида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган, қонунчилик даражасида кўриб чиқилаётган ушбу масала эртага ёки индин бизда ҳам жамиятни иккига бўладиган, кескин фикрлар тўқнашувига сабаб бўладиган мавзулардан бирига айланиши аниқ.

Гап вояга етмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш ёки тартибга солиш ҳақида бормоқда. Айрим давлатлар бундан болалар психикасини, диққатни жамлаш қобилиятини ва руҳий саломатликни ҳимоя қилишни мақсад қилса, бошқалари буни сўз эркинлиги, шахсий танлов ва замонавий дунёдан узиб қўйиш хавфи билан боғламоқда. Демак, масала бир ёқлама эмас: чекловлар нимани беради, нимани олиб қўяди — бу савол ҳали очиқ.

Ўзбекистон учун ҳам бу мавзу бегона эмас. Болаларнинг экран олдида ўтказаётган вақти ортиб бораётган бир пайтда, давлат, мактаб ва ота-оналар қандай йўл тутиши керак? Тўлиқ тақиқ ечимми ёки оқилона тартибга солиш самаралироқми? Чекловлар ортидаги эҳтимолий хатарлар, кутилмаган ижтимоий ва руҳий оқибатлар ҳақида етарлича ўйлаб кўриляптими?

Бугун меҳмонларимиз — педагог, Тошкентдаги «Lider» мактаби асосчиси Феруза Ваҳобова, Profi School мактаби директори Хуршид Тўхтаназаров ҳамда файласуф, сўнгги йилларда дунё бўйлаб катта муҳокамаларга сабаб бўлган ва ўзбек тилига таржима қилинган «Беҳаловат авлод» асари муҳаррири Хуршид Йўлдошев билан бирга ушбу масалани турли нуқтайи назарлардан таҳлил қиламиз.

Teglar

Mavzuga oid