add

Эртадан “метан заправка”лар кунига 6 соат ишлайди

01.02.2026 | 13:311 daqiqa

Фарғона водийсида эса уларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишган ҳолда белгиланади.

Эртадан “метан заправка”лар кунига 6 соат ишлайди© Foto: Vaqt.uz

Эртага, 2 февралдан бошлаб “метан заправка”лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.

«Ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади», дейилади хабарда.

20 январда совуқ об-ҳаво ва газга талаб ошиши ортидан Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти яна вақтинча чекланган, аммо иш жадвали эса очиқланмаганди.

Teglar

Mavzuga oid