Эртага ҳам Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади

Kecha 14:582 daqiqa

12 феврал куни республика бўйлаб ёғингарчилик кучайиши, тоғли ҳудудларда эса қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Эртага ҳам Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади

Ўзгидромет 12 феврал куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4..+6 даража илиқ, кундузи +10...+12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Чўл ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

11-14 феврал кунлари Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир (шимолда қорга айланади) ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. 11-16 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. 11-16 февралда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid