
Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин
Ўзгидромет 6 февраль куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилинди.
© Javhar Chorshanbiyeva6 февраль куни Ўзбекистон вилоятларида ёғингарчилик, туман ва айрим жойларда кучли шамол кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +3...+5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -7...-12 даража совуқ, баъзи жойларда -14 даража совуққача, кундузи 0...-5 даража совуқ, баъзи жойларда -7 даража совуққача, Устюртда кечаси -15...-18 даража совуқ, кундузи -9...-12 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +2...+7 даража совуқ бўлади.
5-9 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.





