Кейинги ҳафта Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?

24.01.2026 | 18:404 daqiqa

Яқин ҳафтада республика ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим кунлари қор, туман ва йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

Кейинги ҳафта Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзгидромет янги иш ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Ҳафта охирига келиб ҳарорат сезиларли даражада кўтарилиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 26-28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ўзгарувчан йўналишда секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 25-29 январда кечаси -6...-11 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, 30 январь-1 февралда кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 26-28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ўзгарувчан йўналишда секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 25-29 январда кечаси -6...-11 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, 30 январь-1 февралда кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилояти шимолий ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. 29 январь-1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 25-28 февралда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ўзгарувчан йўналишда секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 15-20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 25-30 январда -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, 31 январда 0...+5 даража илиқ, 1 февралда кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи 25-26 ва 28 январда +5...+10 даража илиқ, 27 январда +3...+8 даража илиқ, 29-31 январда +7...+12 даража илиқ, 1 февралда кечаси +2...+7даража илиқ; чўл ҳудудларда 25-29 январда кечаси -6...-11 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, 30 январь-1 февралда кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

 Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. 29 январь-1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 25-28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ўзгарувчан йўналишда секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 15-20 метргача, айрим жойларда 22-25 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 25-31 январда -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, 1 февралда кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 25-26 январда +3...+8 даража илиқ, 27-28 январда +1...+6 даража илиқ, 29 январь ва 1 февралда +2...+7 даража илиқ, 30 январда +5...+10 даража илиқ, 31 январда +7...+12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 29 январь-1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 25-28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ўзгарувчан йўналишда секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 15-20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 25-29 январь ва 1 февралда -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, 30-31 январда 0...+5 даража илиқ, кундузи 25-26 январь ва 28 январда +7...+12 даража илиқ, 27 январь ва 1 февралда +5...+10 даража илиқ, 29-31 январда +9...+14 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 27-28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ўзгарувчан йўналишда секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқдан -3 даража совуқ, +2 даража илиққача, кундузи 0...+5 даража илиқдан +4...+9 даража илиққача ўзгариб туради.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25 ва 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади, 26, 29-31 январь ва 1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 25-28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. 25-26 январда қор кўчиши хавфи бор. Шамол ўзгарувчан йўналишда секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин Ҳарорат кечаси -8...-13 даража совуқдан -3...-8 даража совуққача, кундузи 0...-5 даража совуқдан -3 даража совуқ, +2 даража илиққача ўзгариб туради.

Teglar

Mavzuga oid