Logo

Мирзиёев Путинни муваффақиятли сайлов билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Мирзиёев Путинни муваффақиятли сайлов билан табриклади © Kreml matbuot xizmati

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида Мирзиёев Россия раҳбарини Давлат думаси сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаб, парламентнинг янги таркибига самарали фаолият тилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқотда Ўзбекистон–Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Шунингдек, Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларини, Россияда Ўзбекистон маданияти кунларини самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилган.

Дума сайловлари

Россия Марказий сайлов комиссиясининг хабар беришича, сайлов бюллетенларининг 95 фоиздан кўпроғи санаб чиқилгач мамлакатнинг ҳукмрон «Единая Россия» партияси Давлат думасига ўтказилган парламент сайловларида овозларнинг 57 фоиздан ортиғини қўлга киритиб, ғалабага эришган.

Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич парламентнинг қуйи палатаси — Давлат думасига охирги марта 2021 йилда ўтказилган сайловларда қайд этилган 49,8 фоизлик натижадан сезиларли даражада юқори.

«Reuters» нашрининг қайд этишича, натижалар «Единая Россия»га 450 ўринли думада 355 та депутатлик ўрнини беради.

Шунингдек, парламентдан яна тўртта партия жой олди: 13,81 фоиз овоз билан коммунистлар, 8,98 фоиз билан ЛДПР ҳамда 7,96 фоиз тўплаган «Янги одамлар» партияси. «Адолатли Россия» партияси эса парламентга кириш учун талаб этиладиган 5 фоизлик тўсиқдан қийинчилик билан ўтишга муваффақ бўлган.

Teglar

Mavzuga oid